Россияда мигрантларни назорат қилиш учун жорий этилувчи махсус режим ҳақида маълумот берилди

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатда мигрантларни назорат қилиш учун жорий этилувчи махсус режим ҳақидаги маълумотларни очиқлади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Ушбу режимга кўра, мигрантлар ҳамда хорижликларнинг яшаш жойини ўзгартиришига чеклов қўйилади. Шунингдек, улар назорат қилувчи органларга бориши ёки электрон шаклда қаерда эканини маълум қилиши керак. Бундан ташқари, мамлакатда депортация ва чиқариб юбориш ўрнига битта тартиб — чиқариб юбориш режими жорий этиш режалаштирилмоқда.

Таъкидланишича, Россиядан ташқарида бўлган ёки қаердалиги номаълум бўлган чет элликлар учун эса «исталмаган кўринишдаги қолиш» институти қўлланади. «Назорат остида бўлиш» режими маъмурий назорат доирасида тақдим этилади. У миграция қонунчилигининг таркибий қисмларидан бирига айланади.

Қайд этилишича, қоидаларга барча хорижликлар риоя қилмайди, фақат Россия ҳудудида қолиш ҳуқуқига эга бўлмаган, аммо мавжуд шароит туфайли мамлакатда қолишга мажбур бўлганлар томонидан амалга оширилади. Ички ишлар вазирлигининг билдиришича, бундай чора миграция соҳасидаги хавфсизлик ва қонунларга риоя қилишни яхшилайди.

Аввалроқ Ўзбекистондан Россияга 10 минг меҳнат мигранти ишга юборилиши хабар қилинган. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик мигрантлар учун янги таклиф киритилганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз