«Омикрон» штамининг яна бир хавфли асорати маълум қилинди

Коронавируснинг «омикрон» штами билан касалланганлар уни ҳеч қандай симптомларсиз ўтказиши мумкин. Бу ҳақда биология фанлари доктори, Москва давлат университетининг биология факультети вирусология кафедраси профессори Алексей Аграновский «Sputnik»ка берган интервьюсида маълум қилди.

Фото: «Associated Press»

Мутахассиснинг сўзларига кўра, коронавируснинг «омикрон» штами бу мутлақо янги ҳолат, ҳеч қандай статистик маълумотлар тўпланмаган. «Аммо тахмин қилишимиз мумкинки, ушбу штамм ҳам коронавируснинг бошқа штамлари каби симптомларсиз ўтиши мумкин», — дейди Аграновский.

Унинг таъкидлашича, инфекция ташувчининг саломатлиги аъло даражада бўлишига қарамай, у бошқалар учун хавфли бўлади. Касалликни симптомларсиз ўтказаётган одам билан мулоқотда бўлиш эса иммунитети заиф одам учун жиддий ҳолатга айланиши мумкин.

«Бундан ташқари, бундай симптомларсиз ташувчилар орасида ‘вируснинг супертарқатувчилариʼ ҳам бор. Уларнинг ўзи касал бўлмайди, лекин вируснинг юқори даражасини ўзидан чиқариб, инфекцияни ўнлаб одамларга юқтира олади», — дейди вирусолог симптомларсиз инфекция ташувчиларга қарши курашишнинг ягона йўли — бу эмлаш ва жамоат транспортида, одамлар гавжум жойларда санитария қоидаларига риоя қилиш эканини қўшимча қилган ҳолда.

Аввалроқ коронавируснинг «омикрон» штамидан ҳимояланиш усули маълум бўлганди. Шунингдек, АҚШда «омикрон» штами устида ўтказилган биринчи тадқиқот натижаси эълон қилинганди.

Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди
Жаҳон14:57 | 15.8.22
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди