Аввалроқ қайси давлат коронавирус мутацияси ўчоғи экани айтилганди. Шунингдек, Хитойда коронавирус инфекциясининг янги ўчоғи аниқланганди.
Коронавирус пандемиясининг тугашига оид иккита сценарий эълон қилинди
Улардан бири вируснинг мутациясига боғлиқ
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Гамалея номидаги эпидемиология ва микробиология миллий тадқиқот маркази бўлими бошлиғи Александр Бутенко «Известия» нашрига берган интервьюсида коронавирус пандемиясининг тугаши билан боғлиқ иккита сценарийни маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, пандемиянинг тугаши аҳолининг иммунитет қатлами ва вируснинг мутагенлигига боғлиқ. Мутахасиснинг таъкидлашича, инфекция юқори мутация қобилиятига эга, аммо бундай жараёнлар ҳар доим ҳам вируснинг юқумлилиги ошишига олиб келмайди. Баъзида мутациялар вирусни заифлаштиради.
«Фан мутациялар натижасида вируснинг юқумлилик хусусиятлари йўқолганини қайт этган ҳолатлар ҳам бўлган. Катта эҳтимол билан коронавирусда ҳам худди шундай ҳолат кузатилади», — дейди Бутенко.
Мутахассиснинг қўшимча қилишича, коронавирус пандемияси якунланиши мумкин бўлган иккинчи сценарийси — бу вируснинг яшаши учун жой қолмаслиги. Қанчалик кўп одамлар коронавирусдан омон қолса ёки эмланса, инфекциянинг кўпайиши ва мутацияга учраши учун жой шунчалик кам бўлади.