Одатимизга кўра, қишнинг оппоқ қор билан бошланган янги ҳафтасида ўтган ҳафта сарҳисобини бошлаймиз. Хўш, ўтган етти кунлик муддатда юртимизда қандай воқеа-ҳодисалар рўй берди, журналист ва блогерлар қайси мавзулар муҳокамасида фаол бўлди?

«Вторая жена замминистра» МЧЖ ташкил қилинганлиги ҳақида эшитгандирсиз? Ҳуқуқшунос-блогер Баҳодир Аҳмедов ўз Telegram каналида бундай ном танланишининг қай даражада қонуний эканлиги ҳақида ёзмоқда.

Сўнгги кунларда Ўзбекистон, хусусан, Тошкент форумлар ва фестиваллар марказига айланди. «bakiroo» форумлар қанчага тушаётганлигини жамоатчилик билиши керак деб ёзяпти.

Блогер Зафарбек Солижонов «UzAuto Motors»дан бизни ким ёки нима қутқаради деган саволни ўртага қўймоқда. Ўринли савол.

Андижон вилояти ҳокимининг пиёда юришни ташкиллаштирган раҳбарларни Дубайга жўнатиш ҳақидаги сўзлари ортидан «Файзбоғ.уз» айрим мулоҳазалар билан ўртоқлашди.

Блогер Нурбек Алимов ўз Telegram саҳифасида «‘Мен ҳали боламан’ синдроми» ҳақида ёзяпти.

Динозаврлар мавжуд. Ишонмаганларга қуйидаги постни кўрсатинг:

«Бу заводлар ўзбек халқига манфаат олиб келиши керак» — Президент янги очилган завод ҳақида. Бу ҳақда батафсил блогер Хушнудбек Худойбердиев ўз Telegram каналида ёзяпти.

Чет тили ўқитувчиларига китоблар сотиб олиш учун маълум суммалар ажратилганлиги ҳақида ўқиган бўлсангиз керак. «Tentakminds»да шу ҳақда ўқинг.

«Habikatura»дан ажойиб карикатура:

Навбатдаги пост: «Uzbek nano technologies».

Тадбиркор, интернет дўкон асосчиларидан бири Фируз Аллаев ўз Telegram каналида тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлганларга ўз тавсияларини тақдим этмоқда.

«Kurbanoff.net» «kundalik.com» тизими ҳақида ёзяпти. Ўзи нима гап?

Депутат Расул Кушербаевдан айрим мулоҳазалар:

Ва яна бир русийзабон блогер Никита Макаренкодан «Uzbekistan Airways» ҳақида мулоҳазалар:

Навбат Facebook’ка.

Журналист Азиза Қурбонова Олий Мажлис Сенати, Гендер комиссияси ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан гендер тенглиги масаласида фаоллик кўрсатган ходимларни тақдирлаш маросими ҳақида ўз Facebook саҳифасида ёзиб қолдирди.

Скрин: Facebook

Аҳолига ичимлик суви етказиб бериш мақсадида ажратилган маблағлар ўғирланмоқда. Азиза Умарова шу ҳақда:

Скрин: Facebook

Блогер Темур Малик ўз Facebook саҳифасида 3 йилдан кейинги ватанга қайтиши таассуротлари билан бўлишяпти.

Скрин: Facebook

Хориждаги ўзбек сиёсатшуноси Камолиддин Раббимовдан айрим мулоҳазалар:

Шаҳноза Соатова сўнгги ойларнинг энг шов-шувли ҳодисаси бўлган «замдекан ва талаба қиз» можаросидан қилган хулосалари ҳақида ёзмоқда:

Скрин: Facebook

Twitter’да нима гаплар?

Бизда ҳозирча шулар. Сиз билан энг яхшиларини бўлишишга ҳаракат қилдик. Яна дайжестлашгунча деб қоламиз. Мароқли ҳафта ҳамроҳингиз бўлсин!