Дунёда 2022 йилда ковид билан боғлиқ вазият қандай бўлиши маълум қилинди

Дунёда 2022 йилда коронавирусга қарши янги дорилар ишлаб чиқарилиши фонида ковид билан касалланган оғир беморларнинг омон қолиш имкониятлари сезиларли даражада ошиши маълум қилинди. Бундай прогнозни «ТАСС» мухбири билан суҳбатда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге айтиб ўтди.

Фото: «Live Science»

Унинг сўзларига кўра, 2022 йилда бозорга чиқиши мумкин бўлган янги вирусга қарши дорилар вазиятни ижобий томонга ўзгартиради ва касалхонага ётқизилган беморларнинг омон қолиш имкониятини сезиларли даражада оширади.

Клюгенинг қайд этишича, кейинги авлод вакциналари дунёда пайдо бўладиган янги штаммларга қарши ҳам самаралироқ бўлади.

«Мен келажакни олдиндан айтиб бера олмайман. Аммо шуни таъкидлаш керакки, ҳозирги вакциналар — биринчи авлод CОVID-19 вакциналаридир. Келажакдаги вакциналар янада такомиллаштирилади ва вазият анча яхшиланади», — дейди у.

Аввалроқ россиялик олимлар коронавирусга қарши курашнинг янги усулини топганди. Шунингдек, олимлар коронавируснинг барча штаммларидан ҳимоя қилувчи антитаначаларни аниқлаган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз