Коронавируснинг организмда қанча вақт сақланиб қолиши мумкинлиги аниқланди

SARS-CоV-2 вируси инсон танасининг аксарият органларига, шу жумладан, юрак ва мияга кириб, у ерда олти ойдан ортиқ сақланиб қолиши мумкин. Бу ҳақда «Research Square» хабар берди.

Фото: «Anadolu Agency»

Маълум қилинишича, АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институти олимларининг CОVID-19’дан вафот этган 44 кишининг биоматериалларини таҳлил қилган тадқиқот натижалари шундан далолат бермоқда.

«Биз турли хил анатомик ҳудудларда, шу жумладан, мия ҳужайраларида симптомлар 230 кунгача сақланиб қолиниши мумкинлигини кўрсатувчи SARS-CоV-2 РНКсини топдик», дейилади хабарда.

Мутахассисларнинг аниқлашича, бемор касалликни жуда енгил ёки ҳеч қандай аломатсиз ўтказган бўлса ҳам, организмда вирус кенг тарқалаверади.

Аввалроқ коронавирус Осиё мамлакатларидан бирига жиддий муаммони ҳал қилишга ёрдам бергани айтилганди. Шунингдек, Билл Гейтс инсоният кейинги пандемияларга тайёр бўлиши учун нима қилиши кераклигини маълум қилган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз