Янгиликлар - 13:37 · 27.12.2021

Ўзбекистон 11 ойда қанча енгил машина импорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон январь–ноябрь ойларида 502,8 миллион долларлик енгил машина импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «motor.ru»

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон 25 та хорижий давлатдан 23 минг 155 та енгил автомобиль сотиб олган. Машина импорти қиймати 502,8 миллион долларни ташкил этган. Таъкидланишича, автомашиналар импорти 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 179 тага камайган.

Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–август ойлари давомида салкам 15 мингта енгил автомобиль импорт қилган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4350 тага камайганди.