Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида чегара масаласида яна бир учрашув ўтказилди

Тожикистон ва Ўзбекистон ишчи гуруҳи яна бир учрашув ўтказиб, 2021 йилга мўлжалланган топографик, геодезик, аэрофотосурат ва демаркация ишлари якунини сарҳисоб қилди. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «Avesta» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 20–25 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Тожикистон–Ўзбекистон қўшма демаркация комиссиясида Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукумат делегацияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтган.

Музокара чоғида 2021 йилга мўлжалланган топографик-геодезия, аэрофотосурат ва демаркация ишлари якуни сарҳисоб қилиниб, 2022 йилга мўлжалланган ишчи гуруҳлар йиғилиши тақвими келишиб олинган. Томонлар ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўтказишга келишилган. Тадбир якуни бўйича протокол имзоланган.

Аввалроқ Сирдарё ва Жиззах вилоятларида давлат чегараси белгиланиши ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Қирғизистон барча баҳсли чегара ҳудудлар бўйича келишиб олганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз