«Ўзгидромет» хизмати республика ҳудудида 27 декабрь, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши мумкин, туман тушиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–3 даража совуқ, кундузи 0–2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади. Устюртда кечаси 13–18 даража совуқ, кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 2–7 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1–6 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.