«Ўзгидромет» хизмати ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, 27 декабрь куни мамлакатнинг катта қисмида совуқ об-ҳаво кузатилади. Фақат Фарғона водийси ҳудудида қор ёғади. Ҳарорат фони меъёрдан 5–7  даражага паст бўлади ва 2–3 даража илиқдан юқори бўлмайди.

Йил охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 28–29 декабрда совуқ ҳаво 3–8 даражагача кучаяди. 30–31 декабрда ҳарорат 2–3 даража  илиққача кўтарилади, 28 декабрда кундузи ҳарорат 2–7 даража илиқ бўлади.

Қолаверса, 31 декабрда кундузи 8–13 даража илиқ бўлиши айтилган. Шу кунларда республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.