Янгиликлар - 13:57 · 27.12.2021

Ўзбекистоннинг январь–ноябрь ойларидаги сабзи экспорти кўрсаткичи очиқланди

Ўзбекистон 11 ойда 9 миллион долларлик салкам 60 минг тонна сабзи экспорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–ноябрь ойларида 11 та давлатга қиймати 9 миллион долларлик 56,8 минг тонна сабзи сотган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 9,9 минг тоннага кўпайган.

Шунингдек, қуйида мамлакат сабзи ва сабзи маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар рўйхати эълон қилинган:

  • Қозоғистон — 33,9 минг тонна;
  • Қирғизистон — 19,2 минг тонна;
  • Россия — 3,2 минг тонна;
  • Тожикистон — 322,5 тонна;
  • Беларусь — 10,3 тонна.

Аввалроқ Ўзбекистон 7 ойда 47,4 минг тонна сабзи экспорт қилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда сабзи нархи қимматлашганига изоҳ берилгани ва сабзи нархи қачон арзонлашиши маълум қилинган.