Қашқадарё прокуратурасида қатор тайинловлар амалга оширилди
Вилоят прокуратураси бу бўйича Bugun.uz’га маълумот берди
Қашқадарё вилояти прокуратураси тизимида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Маълум қилинишича, Алишер Мирзаев Давлатович Қарши шаҳар прокурори этиб тайинланган. У бунга қадар Қарши туман прокуратураси раҳбари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, адлия маслаҳатчиси Собир Темиров Нурбоевич Китоб туман прокурори лавозимига тайинланган. У бунгача Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани прокурори лавозимида фаолият олиб борган.
Қолаверса, Тоғмурод Муродов Жониқулович Қарши туманига прокурор этиб тайинланди. Янги прокурор тайинловга қадар Китоб тумани прокуратураси раҳбари лавозимида ишлаган. Барча тайинловлар бўйича бош прокурор буйруғи қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилояти прокурори Ғайрат Фозилов кескин танқидлардан сўнг ишга чиқмагани сабаб лавозимидан озод этилганди.