Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 25 декабрь куни МДҲ мамлакатлари орасида ягона саналган «Uzbekistan GTL» заводи фаолияти йўлга қўйилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Завод очилишида дунё ҳамжамияти, айниқса нефть-газ саноатчилари, иқтисодий таҳлилчилар, оммавий ахборот воситаларининг эътибори Ўзбекистонга қаратилди. Ушбу корхона МДҲ мамлакатлари орасида ягона бўлиб, бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда барпо этилган.

Заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳисобига йилига 500 миллион долларлик импорт ўрни қопланади, 200 миллион долларлик экспорт ва 2 триллион сўмлик солиқ тушумлари таъминланади.

Мазкур лойиҳанинг халқимиз ҳаётида ҳамда миллий ва минтақавий иқтисодиётда тутган ўрни, аҳамияти ҳақида тўғридан-тўғри эфирга узатилган видеолавҳа орқали батафсил танишишингиз мумкин.