Қрим ҳукумати Украина президентини коммунал тўловлар бўйича қарздорлик учун судга беради

Қрим ҳукумати Украина президенти Владимир Зеленскийни тўпланиб қолган коммунал хизматлар учун қарзини ундириш учун судга мурожаат қилади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Маълум қилинишича, Зеленский Ливадияда (Қримнинг жанубий қирғоғидаги шаҳар типидаги аҳоли пункти) квартирага эга. Бир неча ой олдин у коммунал тўловларни тўлашни тўхтатгани боис қарзлари тўпланиб қолган.

«Мен судга бораман. Даъво билан чиқаман», — дейди Қрим республикаси раҳбари Сергей Аксенов ярим орол ҳукумати бу масала юзасидан қандай чоралар кўриши ҳақидаги саволга жавоб бериб.

Қрим раҳбарининг айтишича, Зеленский аввалроқ коммунал тўловларни ўз вақтида тўлаган. «Ҳамкасблар аввалроқ у ойига 6 минг рубль миқдоридаги тўловларни мунтазам тўлаб келганини айтди», — дея қўшимча қилган Аксенов.

Аввалроқ Зеленский партиясининг ёпиқ базми танқидларга сабаб бўлганди. Шунингдек, Украина президенти давлат тўнтариши уюштирилиши ҳақида маълумот олганини айтган.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз