18:31 | 28.12.21 350

«Омикрон» штамининг терида кўринадиган аломати маълум қилинди

Бу симптом махсус яратилган дастур ёрдамида аниқланган

«ZOE COVID Study» дастури маълумотларини ўрганган Британиянинг «Daily Express» газетаси журналистлари тери тошмаси организмнинг «омикрон» штамини юқтириб олганини кўрсатиши мумкинлигини маълум қилди.

Фото: «Sky News»

Эълон қилинган мақолада келтирилишича, тошма инфекциянинг дастлабки босқичларида пайдо бўлиши ва узоқ вақт давом этиши мумкин.

«Турли беморларда терининг қизариши бир-биридан фарқ қилади. Кимдир қаттиқ қичишишдан шикоят қилган бўлса, бошқаларни бу каби ҳолат умуман безовта қилмаган», дейилади мақолада.

Таъкидланишича, «ZOE COVID Study» дастури «ZOE» тиббиёт компанияси томонидан Британия университетлари шифокорлари ва олимлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, унга «омикрон» штамини юқтириб олган беморларнинг ўзида пайдо бўлган аломатлар ҳақида берган маълумотлари киритилади.

«ZOE» дастури маълумотларининг янги таҳлилига кўра, Буюк Британияда сўнгги пайтларда «омикрон» штамининг шамоллаш аломатларига тўғри келадиган ҳолатлари сони кўпайган. Шу боис «ZOE COVID Study» етакчи тадқиқотчиси, профессор Тим Спектор ўзида шамоллаш билан боғлиқ аломатларни пайқаган ҳар бир кишини ПЗР тестини ўтказишга чақирган.

Аввалроқ коронавирус пандемиясининг тугашига оид иккита сценарий эълон қилинганди. Шунингдек, унинг организмда қанча вақт сақланиб қолиши мумкинлиги аниқланганди.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 999
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 451
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 510
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1854
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 814
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1201