Антитаначаларга асосланган препарат ковидга қарши қанчалик самарадорлиги баҳоланди

Москва мэрининг ижтимоий ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари Анастасия Ракова коронавирусга қарши антитаначалар асосидаги дориларнинг қанчалик самарадорлиги ҳақидаги маълумотларни очиқлади. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар берди.

Фото: «NIH News in Health»

Унинг сўзларига кўра, Россия пойтахтида аллақачон 1,2 минг бемор, жумладан, болалар худди шундай препарат олган ва у юқори самарадорликни кўрсатган.

«Бугунги кунда жуда фаол нейтраллаштирувчи моноклонал антитаначалардан фойдаланяпмиз. Биринчи марта уларни 2021 йилнинг ёзида ҳомиладор аёлларни даволашда ишлатгандик», — дейди Ракова.

Унинг таъкидлашича, ушбу препаратни олган ҳар бир ҳомиладор аёл соғлом болаларни дунёга келтирган, аёлларнинг ҳеч бири касалхонага ётқизилмаган.

Аввалроқ ЖССТ жамоат жойларида қўлқоп тақиб юриш аҳамияти ҳақида маълумот берган, шунингдек, ташкилот вакиллари Хитойда коронавируснинг 13 штамини аниқлашгани хабар қилинганди.

Кўп ўқилган

Бошқа лойиҳаларимиз