18:05 | 28.12.21 72

«Омикрон» штамининг энг биринчи аломати маълум қилинди

Ҳозиргача ушбу штамм 110 та давлатда аниқланган

Овоздаги тўсатдан ва асоссиз хириллаш беморнинг «омикрон» штамини юқтириб олганини кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда «The Sun» хабар берди.

Фото: «РБК»

Жанубий Африкадаги энг йирик хусусий тиббий суғурта компанияси бош директори Райн Роучнинг фикрига кўра, худди шу аломат «омикрон» штамининг энг дастлабки белгиси бўлиши мумкин.

«Бурун битиши, қуруқ йўтал ва тананинг турли жойларидаги оғриқ ҳам инфекциянинг аломатлари ҳисобланади», — деган мутахассис. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотига кўра, «омикрон» штами ҳозиргача дунёнинг 110 та давлатида аниқланган.

Аввалроқ ЖССТ коронавирусдан тузалганларга ҳам янги штаммлар юқишини маълум қилганди. Шунингдек, Европа Иттифоқи Россиянинг «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказиши хабар қилинган.