Иш куни эмас, дам олиш куни!
Йўқ-йўқ, биз адашмадик. Ҳақиқатан ҳам, 31 декабрь ҳамда 1, 2, 3 ва 4 январь иш кунлари эмас. Биз ҳам ушбу кунларда ишламаймиз.

Йил якунидаги иш жадвалимизни эса қуйидагича ташкил этамиз:

Филиалларимиз ва банк хизматлари офисларимиз орқали пул ўтказмаларини 29 декабргача (шу куни ҳам) юборишингиз ва қабул қилиб олишингиз мумкин, 30 декабрдан 5 январга қадар халқаро пул ўтказмалари операциялари амалга оширилмайди;

Валюта айирболаш шаҳобчалари 28, 29 декабрь кунлари ва 30 декабрь куни 15:00 гача ишлайди, 31 декабрдан 5 январга қадар валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилмайди;

Янги йилнинг 5 январидан эса банкимиз эшиклари Сиз учун яна очиқ бўлади.

Эслатиб ўтамиз!

ОФБ мобил иловамизда сиз 24/7 режимда «Contact» тизими орқали Россия карталарига пул ўтказмасини юборишингиз ва «Золотая корона» тизими орқали пул ўтказмасини қабул қилишингиз, коммунал хизматлар, Интернет, телефон алоқаси ва бошқа кўплаб хизматлар учун тўлов қилишингиз, конверцион операцияларини амалга оширишингиз мумкин.

Кириб келаётган байрамингиз муборак бўлсин!