28 декабрь куни Кинематография агентлигининг бир йиллик фаолияти бўйича йил сарҳисобига бағишланган маросим бўлиб ўтди.

Фото: Кинематография агентлиги

Унда йил давомида, хусусан, «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивалини ташкиллаштириш ва халқаро фестиваллар даражасида ўтказишда Кинематография агентлигига яқиндан кўмак берган Вазирлар Маҳкамаси Марказий аппарати ходимлари, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, агентлик ва тизим ташкилотлари ходимлари киноижодкорлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари тантанали равишда тақдирланди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Фото: Кинематография агентлиги
Фото: Кинематография агентлиги

Шунингдек, «Ипак йўли дурдонаси» XIII Тошкент халқаро кинофестивалида ўтказилган тадбирлар, ижодий лойиҳалар ва натижалар бўйича видеороликлар намойиш этилди. Маросим давомида йиғилганларга шоу-концерт, таниқли юлдузлар ва киноижодкорлар иштирокидаги намойишлар, йил йил байрами табриклари тақдим этилди.

Фото: Кинематография агентлиги

Кечки дастурда, агентлик буюртмасига биноан «Ёшлик киностудияси» ДУК томонидан суратга олинган «101 рейс» бадиий фильмининг ёпиқ намойиши бўлиб ўтди. Фильм ижодкорлари ҳам ташриф буюрди. Намойишга ОАВ вакиллари, мутахассислар, ижодкорлар, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» тизими ходимлари ва ёшлар таклиф этилган.

Фото: Кинематография агентлиги

«101 рейс» кинокартинаси 2001 йил 11 сентябрь куни машъум теракт туфайли Тошкент–Нью-Йорк йўналишида парвоз қилган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» самолёти экипаж аъзоларининг фавқулодда жасорати тўғрисида ҳикоя қилинади.

Фото: Кинематография агентлиги

Сценарий муаллифи ва режиссёр Акром Шоҳназаров, иккинчи режиссёр Гўзал Юсупова, постановкачи оператор Дилмурод Турдибоев, рассом Алишер Тўлабоев. Фильмда бош қаҳрамон ролини марҳум актёр Ҳошим Арслонов ижро қилган. Ролларда Умид Искандаров, Самиддин Лутфуллаев, Лола Элтоева, Нигина Анорбоева, Баҳора Арслонова, Эркин Бозоров ва бошқалар иштирок этган.