«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази 28 декабрь куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–6 даража совуқ, кундузи 2–4 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.