Ўзбекистон январь–ноябрь ойларида 2,5 миллион тонна цемент импорт қилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Qizilqumsement»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг январь–ноябрь ойларида хориждан қиймати 121,4 миллион долларлик 2,5 миллион тонна цемент импорт қилинган. Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 286,4 минг тоннага ошган.

Шунингдек, қуйида 11 ойда цемент сотиб олинган асосий давлатлар рўйхати эълон қилинган:

  • Қозоғистон — 1,1 миллион тонна;
  • Тожикистон — 722,2 минг тонна;
  • Қирғизистон — 642,5 минг тонна;
  • Эрон — 53,1 минг тонна;
  • Туркманистон — 35,6 минг тонна.

Аввалроқ Ўзбекистонда 10 ойда цемент импорти 336,5 минг тоннага ошгани хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқарувчилар учун фойда солиғи ставкаси пасайтирилиши айтилганди.