Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учради — видео

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги Олмаота–Бишкек автомагистралида 27 декабрь куни соат тахминан 21:40 да ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ва «Mercedes» автомобили тўқнашди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар берди.

Фото: «Zakon.kz»

Маълум қилинишича, ҳодиса Олмаота–Бишкек автомобиль йўлида содир бўлган. Йўлнинг музлагани оқибатида «Mercedes-Benz E-Class» ва шаҳарлараро автобус тўқнашиб кетган. Енгил автомобиль шарқий йўналишда Олмаота томон, автобус эса ғарбий йўналишда ҳаракатланаётган бўлган. Тўқнашув оқибатида «Mercedes» жарликка тушиб кетган, автобус эса ён томонга қулаган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари кетаётган автобус тўла бўлган, «Mercedes»да эса 6 киши бўлган. Ҳодиса оқибатида «Mercedes»да бўлган уч киши ҳалок бўлган. Жабрланганлар орасида автобус ва машина ҳайдовчилари, шунингдек, шифохонага ётқизилган «Mercedes»нинг икки йўловчиси ҳам бор. Автобус ҳайдовчиси жиддий жароҳат олмаган, шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг уйига жўнаб кетган. Енгил автомобиль ҳайдовчиси эса ўзига келган, икки йўловчининг аҳволи оғир.

Қайд этилишича, автобусда бўлган йўловчилар ҳодисадан бошқа автобусда манзилга олиб кетилган. «Zakon.kz» таҳририяти мазкур ҳолат юзасидан изоҳ сўраб вилоят Ички ишлар бошқармасига мурожаат қилган.

Аниқланишича, «Mercedes-benz» русумли автомашинанинг 25 ёшли ҳайдовчиси Олмаота–Бишкек йўлида бошқарувни йўқотгани сабаб йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Йўловчи автомобилида олти киши бўлган, улардан уч нафари воқеа жойида вафот этган, яна уч нафари турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. ЙТҲда автобус йўловчилари жабрланмаган. Мазкур ҳолат юзасидан судгача тергов ҳаракатлари олиб борилиб, Қозоғистон Жиноят кодексидаги тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Россияда ичида 23 нафар ўзбекистонлик бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашганди. Шунингдек, Россияда ўзбекистонлик автобус ҳайдовчиси иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.

Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди