9:38 | 28.12.21 40
Шавкат Мирзиёев Россияга жўнаб кетди
Ташриф Владимир Путиннинг таклифига биноан амалга оширилмоқда
Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Владимир Путиннинг таклифи билан Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, Владимир Путиннинг таклифига биноан амалга оширлаётган ташрифда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш режалаштирилган. Тадбир Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади.
Саммитда етакчилар йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг келгусидаги устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашади.