Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Владимир Путиннинг таклифи билан Россияга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича,  Владимир Путиннинг таклифига биноан амалга оширлаётган ташрифда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш режалаштирилган. Тадбир Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтади.

Саммитда етакчилар йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилиб, ҳамкорликни ривожлантиришнинг келгусидаги устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашади.