Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Владимир Путиннинг таклифи билан Россияга жўнаб кетгани хабар қилинганди. Президент матбуот хизмати давлат раҳбарининг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борганини маълум қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига борди.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Пулково» халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Россиянинг шимолий пойтахтида 28 декабрда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Учрашув кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар ўрин олган.