Тиббиёт ходимлари ва соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари диққатига! Январь ойида «Ўзбекистон тиббиёти — инсон қадри учун» мавзусида Президент билан очиқ мулоқот ўтказиш режалаштирилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мулоқотда тиббиёт ходимларининг фаолияти билан боғлиқ масалалар, тизимдаги муаммолар ва соҳани янада ривожлантиришга туртки берадиган таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинади.

Мурожаатлар қуйидаги қисқа рақам, махсус бот ва электрон манзиллар орқали қабул қилинади:

  • 1295 (Сall-марказ)
  • Telegram: @SSV_Call_centre_bot
  • Facebook: www.facebook.com/Insonqdriuchunssv
  • Instagram: https://www.instagram.com/insonqadriuchunssv
  • E-mail: insonqadriuchunssv@mail.ru

Почта манзили: Тошкент шаҳри, 100011, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 4.