Дания дунёда коронавирус билан касалланиш даражаси энг юқори бўлган давлатга айланди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Фото: «Deutsche Welle»

Маълум қилинишича, мамлакатда вирусга чалиниш рақамларда биринчи марта 15 000 дан ошган, соғлиқни сақлаш органлари 24 соат ичида 16 164 та ковидга чалиниш ҳолатини қайд этган. 5,8 миллион аҳолига эга Дания ҳозирда 100 000 кишига 1,612 та коронавирус билан касалланиш даражаси бўйича дунёдаги энг юқори кўрсаткични қайд этмоқда. 130 686 та ПЗР тестлари натижасида 16 164 та ижобий натижа олинган, бу 12,4 фоизни ташкил қилувчи ўта юқори ижобий кўрсаткични беради.

Бироқ турли мамлакатлар томонидан ўтказилган тестлар миқдорида катта фарқ бор. Дания ҳар бир аҳолига энг кўп тест ўтказадиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ўтган ҳафта ҳолатига кўра, мамлакатда вируснинг «омикрон» штами доминант ҳисобланади.

Аввалроқ ковиднинг инсон организмида узоқ вақт сақланиб қолиши сабаби маълум бўлганди. Шунингдек, антитаначаларга асосланган препарат ковидга қарши қанчалик самарадорлиги баҳоланганди.