«Forbes» 2021-йилда дунёда 400 нафар янги миллиардер пайдо бўлганини эълон қилди.

Фото: «Getty Images»

Маълум бўлишича, 17 декабрь ҳолатига кўра, дунёда умумий бойлиги деярли 14 триллион долларни ташкил этган 2600 нафардан ортиқ миллиардер бор. Янги миллиардерларнинг кўпчилиги Хитойга тўғри келиши (160 га яқин) қайд этилган. Бу кўрсаткичда АҚШ 100 га яқин янги миллиардерлар билан иккинчи ўринни эгаллаган. Ҳиндистон ва Германия дунёга 20 дан ортиқ, Швеция эса 12 нафар янги миллиардерни тақдим этган. Шунингдек, яна учта мамлакатда илк миллиардерлар пайдо бўлган.

Хусусан, янги миллиардерлар рўйхатига ветеринария товарлари, юк ташиш, кўчмас мулк ва футбол соҳасида империя яратган, қиймати 4,2 миллиард долларга тенг давлат компанияларини хусусийлаштирган болгариялик ака-ука миллиардер Кирилл ва Георгий Домушиевлар ҳам бор.

Эстонияда миллиардерлар рўйхатига июль ойида Лондон фонд биржасида кўрсатилган Wise тўлов хизмати асосчилари Кристо Кяерманн и Таавет Хинрикус ҳам киритилган. «dLocal» халқаро тўловлар стартапининг IPO тизимини ишга туширишидан сўнг Уругвайда учта миллиардер пайдо бўлган.

Таъкидланишича, аёллар орасида 2021 йилда энг бой миллиардер ичида магнат Шелдон Адельсоннинг беваси Мириам Адельсон биринчиликни қайд этган. У эри капиталининг катта қисмини ташкил этувчи Лас-Вегас Сандсдаги улушини мерос қилиб олган, экспертлар уни 27,1 миллиард долларга баҳоламоқда.

2021 йилда янги миллиардерларнинг ярмидан кўпи ўз бойлигини учта соҳа — ишлаб чиқариш, технология, молия ҳамда инвестициядан бири орқали қўлга киритган. Саноат ишлаб чиқариш, айниқса, Хитойда энг даромадли соҳа бўлган.

Аввалроқ дунёнинг янги миллиардерлари рўйхати эълон қилинганди. Шунингдек, 2021 йилда энг кўп пул йўқотган миллиардерлар маълум бўлганди.