Эрдўғон Туркиянинг асосий мақсадини маълум қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Анқаранинг асосий мақсади дунёнинг топ ўнликдаги кучли иқтисодиётига кириш эканини қайд этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «TRT World»

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, мамлакатнинг иқтисодиётда босиб ўтган йўли ва ишлаб чиққан воситалари ёрдамида Туркия олдинга интилмоқда. «Иқтисодиётни тўхтаб қолган ғилдираклар остидан ва ишончсизлик механизмидан чиқариб ташладик. Бизнинг йўл — сармоя, бандлик, ишлаб чиқариш, экспорт ва ўсиш. Мақсадимиз эса дунёнинг энг кучли 10 иқтисодчи давлати сафига киришдир», — деган Туркия раҳбари.

Маълумот учун, Туркия молия тизими 2020 йил давомида лиранинг қадрсизланиши туфайли оғир кунларни бошдан кечирмоқда. Турк лираси Марказий банк ҳисоб ставкасини кетма-кет бир неча марта пасайтирганидан сўнг кескин қадрсизланди: 20 декабрь куни доллар курси рекорд даражадаги 18,4 лирага етган бўлса, январь ойида 7,4 лирани ташкил қилди. Эрдўғоннинг валюта курсининг ўзгарувчанлигига қарши курашиш бўйича янги чора-тадбирлар тўғрисидаги баёнотидан сўнг турк валютасининг пасайиши сезиларли ўсиш билан алмаштирилди, натижада лира сўнгги ҳафталардаги йўқотишларни қоплади. 28 декабрдаги доллар савдосида лира курси 11,8 га баҳоланмоқда.

Аввалроқ Эрдўғон Туркия ХХI асрнинг «ёрқин юлдузи»га айланаётганини айтганди ва у ўзини дунё етакчилари ичидаги энг тажрибали эканини маълум қилганди.

Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:05 | 9.8.22
Ўзбекистонда 9 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Жаҳон0:51 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик эркак машинасида одам ўлдирди
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Жаҳон0:50 | 9.8.22
Россияда ўзбекистонлик аёлнинг устига бекат павильони тушиб кетди
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Жамият, Хоразм0:44 | 9.8.22
Хоразмда маст ҳайдовчи «Nexia»да ЙПХ ходимининг машинасини уриб юборди
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Жамият0:41 | 9.8.22
Ўзбекистон аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли экани айтилди
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Жамият, Самарқанд0:40 | 9.8.22
Самарқандда меҳмондорчиликда юз берган жанжал оқибатида бир киши вафот этди
Колумнистлар
Ваҳимали янгиликлар жонига теккан ёки уларни ўқишдан ўзини тия олмайдиганлар учун қўлланма