«Фарзандларимиз оч қолмоқда». Афғонистонда аёллар Байденга қарши намойиш ўтказди — видео
Улар АҚШ ҳукуматидан музлатилган афғон пулларини қайтаришини сўраган
Aфғонистон пойтахти Кобулда 29 декабрь куни ўнлаб аёллар AҚШнинг мамлакатдаги давлат захираларини музлатиб қўйишига қарши намойиш ўтказди. Бу ҳақда Aфғонистоннинг «TOLOnews» телеканали хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, намойишчиларнинг плакатларида Қўшма Штатлар президенти Жо Байденга музлатилган маблағларни чиқаришга оид чақириқлар бор. Улардан бирида «Фарзандларимиз оч қолмоқда, пулимизни қайтариб беринг», деб ёзилган. Намойишчилар вазиятнинг янада ёмонлашишига йўл қўймаслик учун AҚШни Aфғонистон банклари активларини озод қилишга чақирган.
Улар, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни AҚШ томонидан банк активларини озод қилиш учун намойиш ўтказишга тарғиб қилган. «Aфғонистоннинг музлатилган пуллари озод қилиниши керак. У афғон халқига тегишли, ҳозирги ҳукуматга эмас. Фарзандларимиз биздан овқат талаб қилади, ижара ҳақини тўлашга пулимиз йўқ. Ишга қайтишимиз керак», — дейди фуқаролик жамияти фаоли Насима Aмирий.
«AҚШ Aфғонистоннинг музлатилган пулларини бериши керак, токи Aфғонистон халқи қишда иқтисодий муаммоларни енгиб ўтсин», — дейди намойишчи Маҳназ Ходимий. Намойишчилар Ислом Aмирлиги ва халқаро ҳамжамиятни ўз эҳтиёжларини қондиришга чақирувчи бир қанча талабларни овоз чиқариб ўқиб эшиттирган.
Бундан олдин AҚШ «Толибон» вакилларига республикада гуманитар фаолиятни давом еттириш шартини илгари сурганди. Бунинг учун «Толибон» ўзининг асосий мажбуриятларини, халқаро гуманитар мажбуриятларини бажариши, инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиши ва терроризмга қарши курашиши кераклиги қайд етилган.
Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Афғонистонда аёллар билан боғлиқ яна бир тақиқ ўрнатганди.