Коронавирус касаллигининг одатий белгиларидан ташқари, «омикрон» штами кўпинча фикрлаш жараёнларида ўзгаришларга олиб келади. Бу ҳақда «Express» нашри хабар берди.

Фото: «ABC News»

Маълум қилинишича, бошқа штамлардан фарқли ўлароқ, «омикрон» инсон бошида «туманликка» сабаб бўлиши қайд этилган. Олимларнинг таъкидлашича, бу аломатлар нафас олиш, қон айланиш ва тананинг бошқа тизимларига зарар етишидан келиб чиқади.

Таъкидланишича, коронавирус инфекцияси ташхиси тасдиқланган беморларнинг деярли 50 фоизи бу каби ноодатий аломатлар пайдо бўлганини қайд этган. Улар орасида «омикрон»нинг характерли белгиларидан бири тартибсиз фикрлаш экани маълум бўлган.

Ўз навбатида, «омикрон» катта эҳтимол билан хотирага салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкинлиги қайд этилган.

«Чой ёки қаҳвани танлаш каби оддий кўринадиган қарорлар баъзи одамлар учун чалкаш бўлиши мумкин, бошқалари эса қисқа муддатли ёки узоқ муддатли хотира билан боғлиқ муаммоларга дуч келади», — деб ёзади узоқ муддатли ковид ва унинг бош мияга таъсирини ўрганувчи  Бангор университети мутахассислари.

Аввалроқ овоздаги тўсатдан ва асоссиз хириллаш беморнинг «омикрон» штамини юқтириб олганини кўрсатиши мумкинлиги айтилганди. Шунингдек, «Омикрон» штамининг организмда бир йилгача сақланиб қоладиган аломати маълум бўлаган. Шу штамининг терида кўринадиган аломати маълум қилинганди.