Аввалроқ Афғонистон электр энергияси бўйича қўшни давлатлардан қанча қарздор экани маълум қилинганди. Шунингдек, электр энергияси бўйича Ўзбекистон олдидаги қарзи қачон тўланиши ҳақида хабар берилган.
Ўзбекистон Афғонистонга электр етказиб беришни вақтинча қисқартириши айтилди
Энергетика вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди
Афғонистоннинг Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABS) энергетика ташкилоти 29 декабрь куни Ўзбекистондаги техник муаммолар туфайли қўшни давлатдан Афғонистонга электр энергияси импорти 50 фоизга қисқарганини эълон қилди. Бу ҳақда «Ariana News» хабар берди.

Маълум қилинишича, бунинг оқибатида 15 вилоят, жумладан, Кобулда электр таъминотида узилишлар юз беради. DABS Ўзбекистондан етказиб беришнинг қисқариши қисқа муддатли экани ва мамлакатдаги техник муаммо тез орада ҳал этилишини қайд этган. Уларга кўра, электр тармоқлари мутасаддилари муаммони тезроқ ҳал этиш учун Ўзбекистон расмийлари билан алоқада бўлиб турибди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни камайтирмай, узилишлар билан боғлиқ муаммолар Афғонистон ҳудудида юзага келган бўлиши мумкинлигини маълум қилган.
«Биз электр энергиясини етказиб беришда давом этмоқдамиз. Бу муаммо Афғонистон ҳудудида, сабабини билмаймиз», деган Ўзбекистон энергетика вазирлиги вакили.