Тошкент шаҳри тиббиёт муассасаларига 29 декабрь куни уюштирилган пресс-тур давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) 2019 ва 2020 йилларда Тез тиббий хизмат ходимлари қанча ҳолда тажовузга учрагани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, 2019 йилда 79 та ҳолатда тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан тажовуз қилинган бўлиб, 76 холатда айбдорлар жавобгарликка тортилган. 2020 йил давомида 42 та холатда тез тиббий ёрдам ходимларига нисбатан тажовуз қилинган, айниқса, бу холатлар Андижон (9) ва Фарғона (9) вилоятларида кўпроқ кузатилган.

Маълум қилинишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (РШТЁИМ) ва унга бириктирилган республика санитар авиацияси ҳамда Тошкент шаҳрининг 103 хизмати ШТЁХнинг бош муассасаси тизимида 87,5 минг нафарга яқин ходим фаолият олиб бормоқда, шу жумладан, шифокорлар сони 16,7 минг нафардан зиёд, ҳамширалар эса 52,4 минг нафардан ортиқ экани маълум қилинди.

Аввалроқ тиббиёт ходимлари дам олиш кунида ишга жалб қилингани айтилган хабар юзасидан изоҳ берилганди. Шунингдек, Сурхондарёда тез ёрдам машинаси йўлини тўсиб қўйган ЙПХ ходимларига чора кўрилганди.