Россиянинг Ленинград вилояти Кировский тумани Войтолово қишлоғида давлатлараро қидирувда бўлган 58 ёшли ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.

Фото: «РБК»

Маълум қилинишича, қўлга олинган ўзбекистонлик шахс Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятида рўйхатдан ўтмай яшаб келган. У Ўзбекистонда 2018 йил июн ойида асраб олган 15 ёшли қизини номусига теккани учун қидирувга берилган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 8 йил олдин қотиллик содир этган ўзбекистонлик эркак Қозоғистонда ушланганди. Қотиллик иш бўйича айбланувчи икки аёлга ҳужум қилган. Улардан бирига 8 марта, иккинчисига эса камида 11 марта пичоқ урган. Оқибатда жабрланганлардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган, иккинчисини шифокорлар қутқариб қолган.

Аввалроқ Россияда давлатлараро қидирувдаги 55 ёшли ўзбекистонлик аёл ушлангани ва Россияда халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл қўлга олингани хабар қилинган.