Россиянинг Ленинград вилоятида 27 декабрь куни ўзбекистонлик ишчини бетон плита босиб қолди. Бу ҳақда «Невские Новости» хабар берди.

Фото: «globallookpress»

Маълум қилинишича, ҳодиса соат 20:00 ( Тошкент вақти билан 22:00) Всеволожск туманидаги Лаврики шоссесида содир бўлган. Жароҳатланган шахс 25 ёшли ўзбекистонлик йигит экани маълум бўлган. У оғир аҳволда реанимация бўлимига ётқизилган.

Таъкидланишича, шифокорлар унга бош мия чайқалиши, ёпиқ бош мия травмаси, қовурға синиши, пневмоторакс, бош, иякда кўкариш ва жароҳат ташхисини қўйган. Ҳозирда ҳодисанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритилмоқда.

Аввалроқ Россиядаги бозорлардан бирида 23 ёшли ўзбекистонлик пичоқланганди. Шунингдек, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўзбекистонлик эркак 3 нафар ҳамюрти томонидан пичоқлангани айтилганди.