Пойтахтда «Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази» давлат унитар корхонаси раҳбарияти ва «Samsung Electronics Co. Ltd» вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Фото: ЎзА

Марказ раҳбари Улуғбек Шокиров ва корпорациянинг телекоммуникация бўлими бизнес менежери Ким Ин У ўртасида бўлиб ўтган музокаралар давомида келгусидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистонга мобил қурилмаларни расмий равишда олиб кириш ва уларнинг ҳисобини юритиш бўйича маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, сертификатсиз товарлар етказиб беришни аниқлаш ва олдини олиш учун томонларнинг истиқболли ҳамкорлигини ривожлантириш, мобил қурилмаларни етказиб бериш ҳажми бўйича статистик маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш лозимлиги белгилаб олинди.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари компаниянинг расмий дилерлик шохобчалари сонини оширишга келишиб олди. Йиғилиш сўнгида томонлар самарали ҳамкорликни қайд этди. Икки тарафлама ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш, эришилган келишувларнинг амалий ижросини таъминлаш тарафдори эканлигини таъкидлаб ўтди.