11:28 | 29.12.21 104

Тошкентда Янги йил байрами муносабати билан автобуслар қатновида ўзгариш бўлади

Биринчи январь куни қатновлар 40 фоизга камайтирилади

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти Янги йил байрами муносабати билан пойтахтда автобусларнинг иш графигида ўзгариш бўлишини эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Унга кўра, Янги йил байрами нишонланиши муносабати билан 2021 йил 31 декабрь, 2022 йил 1, 2, 3, 4 ва 8 январь кунлари жамоат транспортини ташкил этиш қуйидагича бўлади:

  • 2021 йил 31 декабрь — дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилмоқда;
  • 2022 йил 1 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40 фоизга камайтирилган ҳолда ишга чиқарилиши режалаштирилган;
  • 2022 йил 2 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
  • 2022 йил 3 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
  • 2022 йил 4 январь — дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
  • 2022 йил 8 январь — шанба, иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича транспорт ҳаракатини давом эттириш белгилаб қўйилди.

Аввалроқ Янги йил арафасида барча йўловчи поездларига қўшимча вагон уланиши ҳақида хабар берилганди.