Президент қарорига мувофиқ, Актам Муҳаммадиев Адлия вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар берди.

Фото: Адлия вазирлиги

Мухаммадиев 1977 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган, маълумоти олий, 1999 йилда Тошкент давлат юридик институти бакалавриат, 2001 йилда магистратура босқичини тамомлаган, мутахассислиги — ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2001 йилда Адлия вазирлигининг етакчи маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб, вазирликнинг турли масъул лавозимларида ишлаган. 2017 йилдан бугунги кунга қадар Тошкент вилоят Адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Аввалроқ Акбар Тошқулов ўзи ўқиган Юридик университетига ректор бўлгани ҳақида хабар берилганди.