АҚШ давлат департаменти Афғонистонда аёллар ва қизлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун 2 та юқори лавозим жорий этди. Бу ҳақда « Aljazeera» хабар берди.

Фото: «New York Post»

Келтирилишича, АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бу лавозим доирасида Рина Амирини (асли афғонистонлик америкалик олима) афғон аёллари, қизлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили, Стефани Фостерни эса худди шу масалалар бўйича катта маслаҳатчи этиб тайинлаши кутилмоқда.

Таъкдиланишича, Барак Обама президентлиги даврида Амири АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилининг катта маслаҳатчиси бўлган. Фостер эса 2012-2017 йилларда давлат департаментида глобал аёллар ҳуқуқига эътибор қаратган.

АҚШ анъанавий равишда Афғонистонда афғаёллар ҳуқуқни ҳимоя қилиш, шу билан бирга, эмиграция эркинлигини таъминлаш ва терроризмга қарши курашни мақсад қилган.

Аввалроқ Афғонистонда аёллар Байденга қарши намойиш ўтказганди. Шунингдек, АҚШда афғон қочқинлари билан боғлиқ муаммо юзага келиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган.