Германиянинг Рейн-Вестфалия техника университети ва Голландиядаги Радбуд университети тиббиёт маркази тадқиқотчилари коронавирус инфекцияси буйракларга кириб, чандиқлар пайдо бўлишига олиб келишини айтди. Бу ҳақда «Cell Steam Cell» хабар берди.

Фото: «Gayasehatku»

Маълум қилинишича, буни аниқлаш учун мутахассислар ўзак ҳужайралардан буйрак тўқимасини ўстириб, уни коронавирус билан касаллантирган. Сунъий буйракка тушган патоген чандиқни келтириб чиқарган.

Қайд этилишича, тадқиқот натижалари буйрак фаолиятининг пасайишини англатиши мумкин, бу эса АҚШда касалланган 90 минг кишида кузатилган.

Аввалроқ мутахассислар ковид оқибатида жиддий зарар кўрадиган органни аниқлаганди. Шунингдек, коронавируснинг организмда қанча вақт сақланиб қолиши маълум қилинган.