«Uzbekistan Airways» ноқулай об-ҳаво сабаб 30 декабрь куни Россиянинг Домодедово шаҳрига бориш-келиш қатновлари Намангандан эмас, Фарғона шаҳридан амалга оширилишини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, метеорологик шароит тобора ёмонлашиб бораётгани (туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) муносабати билан фақатгина 30 декабрь куни «HY-9620» Домодедово–Наманган авиақатнови Домодедово–Фарғона муқобил йўналиши бўйича, «HY-9619» Наманган–Домодедово қатнови эса Фарғона шаҳридан амалга оширилади.

Авиақатновнинг ҳаракат вақтидаги кичик ўзгаришлар қуйида келтирилган:

  • «HY-9620» қатновининг жўнаб кетиш вақти соат 12:26 га ўзгартирилди;
  • «HY-9619» қатновининг жўнаб кетиш вақти эса соат 14:00 га ўзгартирилди.

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Наманган ва Фарғона аэропортлари ўртасида трансфер ҳаракат ташкил этилади. «Тўғри тушунишингизга умид қиламиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ Фарғона водийсида ўта қалин туман кузатилаётгани, Наманган халқаро аэропорти аэродромида 50 метрдан паст туман ҳосил бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, самолётлар Наманган ва Андижон аэропортларида кўриш имконияти ёмон бўлгани учун қўна олмаган.