Янгиликлар - 17:23 · 30.12.2021

Нарзулло Обломуродов Давлат экология қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди

Қонунчилик палатаси депутатлари 30 декабрь куни Нарзулло Обломуродов номзодини Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига маъқуллади.

Фото: Экологик партия матбуот хизмати

Хабар қилинишича, Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтган. Унда депутатлар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига Нарзулло Обломурадов номзодини кўриб чиқиб, маъқуллаган.

У шу кунга қадар Экологик партияси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирлар лавозимга тайинланишидан аввал уларнинг номзоди Қуйи палатада депутатлар томонидан кўриб чиқилади.

Аввалроқ Экопартия президентлик сайловида иштирок этадиган номзодини эълон қилганди. Якунда номзод Обломуродов Нарзулло Наимовичга 670 минг 641 нафар ёки овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 4,14 фоизи овоз берган.