Германиялик олимлар коронавирусга қарши бустер доза билан эмланиш инсонни «омикрон» штамидан ҳимоя қилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» хабар берди.

Маълум қилинишича, коронавируснинг ушбу турига қарши вакциналарнинг самарадорлиги тўғрисида фақат дастлабки маълумотлар мавжуд. Вирусдан ҳимояланишда эмланиш ҳали ҳам муҳим роль ўйнамоқда.

Немис иммунология жамияти раҳбари ўринбосари, профессор Рейнхолд Фёрстер учинчи эмланишдан сўнг одам узоқ вақт давомида вирус ташувчиси бўлиб қолишдан, дўстлари ва яқинларига юқтиришдан ҳимояланишини қайд этган.

Ўз навбатида, BioNTech/Pfizer вакцина ишлаб чиқарувчи компаниялар «омикрон»дан тўлиқ ҳимояланиш учун препаратнинг камида уч дозасини қабул қилиш кераклигини айтган.

Аввалроқ коронавируснинг оғир ҳолатларида кузатиладиган аломатлар маълум қилинганди. Шунингдек, «омикрон» штамининг фарқланадиган аломати аниқланганди.