Ўзбекистоннинг Хитой ва Грециядаги элчилари тайинланди, деб хабар бермоқда «Нигоҳ».

Фарҳод Арзиев
Фото: icmei.in

Маълум қилинишича, Фарҳод Арзиев Ўзбекистоннинг Хитойдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси лавозимига тайинланган. Унинг январь ойида Хитой пойтахти Пекинга жўнаб кетиши кутилмоқда. Арзиев Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида маслаҳатчи сифатида ишлаган, 2017 йилнинг майидан Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси бўлган, 2020 йил февралида Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Италиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров ўриндошлик асосида Ўзбекистоннинг Грециядаги элчиси лавозимига тайинланган.

Фото: «UzReport»

Маълумот учун, 2018 йилнинг 30 август куни Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Отабек Акбаров Тошкентдан Рим шаҳрига жўнаб кетганди.

Аввалроқ Қонунчилик палатасидаги йиғилишда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Бахтиёр Саидов номзоди халқ таълими вазири лавозимига маъқулланганди. Шунингдек, Иброҳим Жунусов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимидан озод этилган.