Россия Суриядаги энг йирик ҳарбий базани йўқ қилди — видео
Базада «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» террорчилик гуруҳи фаолият олиб борган
Россия аэрокосмик кучлари Суриядаги хорижий ёлланма аскарлар жойлашган энг йирик ҳарбий базалардан бирини йўқ қилди. Бу ҳақда «Русская Весна» хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур база «Шайх Сулаймон»нинг «111» армияси базаси ҳисобланган. У ерда «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» террорчилик гуруҳининг хорижлик ёлланма аскарлари ўз фаолиятини олиб борган. Шунингдек, базада қурол-яроғ омборлари ҳам бўлган.
Маълумот ўрнида, «Шайх Сулаймон» Суриянинг энг йирик ҳарбий базаларидан бири бўлиб, у Алепподан 25 километр узоқликда жойлашган. Террорчилари уни 2012 йил декабрь ойида бир неча ҳафта давом этган шиддатли жанглар пайтида қўлга киритган.

Аввалроқ Суриядаги АҚШ базасига 5 марта ракета зарбаси берилганди. Шунингдек, АҚШ ҳаво кучларининг Яқин Шарқ давлати аҳолисига берган авиазарбалари юзасидан текширув ўтказилиши айтилган.