Украинанинг Луганск вилоятида 29 декабрь куни чегарачилар Украина–Россия чегарасида 5 нафар ўзбекистонликни қўлга олди. Бу ҳақда Украина чегара хизмати хабар берди.

Фото: Украина чегара хизмати

Қайд этилишича, қоидабузарлар Россия ҳудудига кириш тақиқлангани учун белгиланган назорат-ўтказиш пунктларидан ташқарида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган. Уларга нисбатан Украина давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш ёки ноқонуний кесиб ўтишга уриниш (Украина Жиноят кодексининг 204-1-моддаси 2-қисми) моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённома тузилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари маъмурий жавобгарликка тортилади ва ўз ватанига мажбуран қайтарилади.

Фото: Украина чегара хизмати

Аввалроқ Қозоғистонда ичида ўзбекистонликлар бўлган автобус ЙТҲга учраганди. Шунингдек, Қирғизистонда «Ҳизб ут-Таҳрир» ташкилотининг ўзбекистонлик етакчиси қўлга олинганди.