Хитой 2021 йилда 55 та космик парвозни амалга ошириб, жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Tech Buraq»

Маълум қилинишича, Хитой 30 декабрь куни «Чанчжэн-3B» ракетасини муваффақиятли учирган ҳамда космик парвозлар сони бўйича янги миллий рекорд ўрнатган.

«Хитой бутун йил давомида 55 та космик парвозни амалга ошириб, бу бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади», — дейилади Хитой космик фанлар ва технологиялар корпорацияси (CASC).

Таъкидланишича, Хитой октябрь ойи охирида космосга 40 марта парвоз амалга ошириш бўйича рекордни янгилаганди. Бундан аввалги рекорд 39 тани ташкил қилиб, 2018 йилда қайд этилган ва 2020 йилда яна рекорд ўрнатилган.

Шу билан бирга, йилига космик парвозлар сони бўйича мутлақ рекордчи Совет Иттифоқи — 1982 йилда 108 та, 1966 йилда 77 та учирилиш билан АҚШ бўлган. Россиянинг замонавий тарихида бундай рекорд 1992 йилда 55 марта учиш билан қайд этилган.

Аввалроқ БМТ бош котиби космосга учган миллиардерларни танқид қилганди. Шунингдек, халқаро космик станцияда космосда етиштирилган биринчи қалампир кўчати гуллагани маълум қилинган.