Зеленский Украина конституциясининг 9 та моддасини бузганликда айбланди

Украина парламентида мамлакат президенти Владимир Зеленский телеканалларга қарши санкциялар қўллаш орқали конституциянинг 9 та моддасини бузганликда айбланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Маълум қилинишича, тегишли айблов Олий Раданинг «Оппозиционная платформа – За жизнь» партияси депутати Юрий Загородний томонидан илгари сурилган. Зеленский аввалроқ Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг «112 Украина», «NewsOne», «ZIK», «Первый независимый» ва «UkrLive.» телеканаллари брендларига эга бўлган 3 та компанияга нисбатан санкция киритганди.

«Первый независимый» ва «UkrLive.» телеканалларининг эгаси Украинанинг «Оппозиция платформаси — Ҳаёт учун» партияси сиёсий кенгаши раҳбари Виктор Медведчук, Олий Рада депутати, парламентнинг сўз эркинлиги бўйича қўмитаси раҳбари Нестор Шуфричнинг ҳамкори бўлган.

«Украина президентининг 2 телеканалга — ‘Первый независимый’ ва ‘UkrLive.’га қарши санкциялар қўллаш тўғрисидаги фармони мамлакатимиздаги қонунсизликнинг яна бир тасдиғидир. Кеча мен Зеленскийнинг фармонини ўқиганимда конституцияни очдим ва дарҳол 9 модданинг бузилишини санаб чиқдим. Бу сўз эркинлигининг бузилиши, цензура тақиқлангани ҳақидаги қонунларда ўз аксини топган», — деган Загородний.

Унинг сўзларига кўра, Зеленскийнинг фармони журналистларни ишлаш ва касбий бурчини бажариш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Аввалроқ Қрим ҳукумати Украина президентини коммунал тўловлар бўйича қарздорлик учун судга бериши хақида хабар берилганди. Шунингдек, Зеленский мамлакат қонунларидан бирини бузгани айтилган.

Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди
Жаҳон14:57 | 15.8.22
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди