ДХХ Бекобод ҳокимлиги бош мутахассисини 128 минг доллар пора олаётганда ушлади

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассисини ўзганинг ишончига кириб, 128 минг доллар олаётган вақтида ушлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Маълум бўлишича, вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, муқаддам бир неча бор судланган қариндоши билан биргаликда ундан ноқонуний равишда 128 минг доллар олган вақтида ушланган.

Аниқланишича, ҳокимлик вакили ушбу пул маблағи эвазига мактабгача таълим муасссаси биносини хусусийлаштириб олишда ва шаҳар ҳудудидан 1 гектар ер майдони ажратилишида ёрдам беришни ваъда қилган.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги узум етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалигининг 20 сотих ер майдонидан ижара асосида фойдаланиб келаётган фуқаро ушбу ернинг 10 сотихини бошқа бир фуқаро номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига ундан 12 минг доллар олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланган.

Аввалроқ Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент, Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйгани ҳақида хабар берилганди.

АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Жаҳон18:15 | 15.8.22
АҚШ ва Саудия Арабистони ҳарбий машғулотлар бошлади — фото
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Жамият, Наманган17:50 | 15.8.22
Намангандаги зиёратгоҳдан Қуръони Карим китобининг қўлёзма нусхаси ўғирлаб кетилди
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Жаҳон17:24 | 15.8.22
Ерни кетма-кет магнит бўронлари қоплайди
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади