Фарғонада ҳаммомда газ портлаши содир бўлди

Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги ҳаммомда 31 декабрь куни газ-ҳаво чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, соат 17:00 да Қораянтоқ қишлоғида жойлашган ҳаммомда газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши юзага келган. Оқибатда ҳаммом биносининг том қисми қулаб тушган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Ушбу ҳодиса оқибатида уч нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.

Шунингдек, ҳодиса жойига фавқулодда вазиятлар, ички ишлар ва соғлиқни сақлаш бўлимлари ҳамда прокуратура ходимлари етиб борган. Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги ошхонада 19 декабрь куни чақнаш содир бўлганди. Кейинчалик Бош прокуратура ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган.

Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Жамият16:57 | 15.8.22
Ўзбекистонда жазони ижро этиш тизими ходимлари бодикамералар билан таъминланади
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Илм-фан16:33 | 15.8.22
Ўзбекистонга хориждан ўқишни кўчириш бўйича аризаларни таҳрирлаш учун қўшимча муддат берилди
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Жамият15:59 | 15.8.22
Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президентини табриклади
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Жамият, Наманган15:47 | 15.8.22
Наманганда темир йўлда ухлаб ётган эркакни поезд босиб кетди — видео
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Жамият, Тошкент ш.15:24 | 15.8.22
Тошкент метросининг «Ерусти ҳалқа йўли» йўналишида ҳаракат вақти ўзгаради
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди
Жаҳон14:57 | 15.8.22
Оқ уй Трампнинг уйидаги тинтувга муносабат билдирди